"Челси" Лиам Росеньорини истеъфога чиқарадими?

Лиам Росеньор жорий мавсум якунига кўра "Челси"дан ҳайдалмаслиги кутилмоқда. Бу ҳақда журналист Мэтт Лоу хабар берди.

Манбага кўра, ҳатто жамоа мавсум якунига кўра Чемпионлар лигасига йўлланма ололмаса ҳам, клуб раҳбарияти мураббийни истеъфога чиқармайди. Росеньорнинг иши 2026/27 йилги мавсум якунлари бўйича баҳоланади. 

Росеньор "аристрократлар"ни жорий йилнинг январь ойида буён бошқариб келмоқда. Айни пайтда жамоа АПЛ турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!