"Челси" маълум муддат Коул Палмерсиз қолади

CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Коул Палмернинг соғлиғига жиддий эътибор қаратмоқда.

Tecno

Август ойи охирида у саломатлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли бир нечта баҳсларни ўтказиб юборган ва Англия терма жамоасига ҳам чақирилмаган эди. Сўнгги уч ўйинда майдонга тушганига қарамай, футболчи тўлиқ формада эмасди.

Бош мураббий Энцо Маресканинг айтишича, клуб хавфга боришни истамайди:

"Палмернинг аҳволи ёмонлашмаслиги учун уни бироз эҳтиёт қилишга қарор қилдик. Терма жамоалар ўртасидаги танаффусгача бўлган икки-уч ҳафта давомида унга дам бермоқчимиз. Кўрамиз, у тўлиқ тикланиб олишга эришадими ёки йўқми," – деди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, 27 сентябрь куни "аристократлар" АПЛ доирасида "Брайтон"ни қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!