“Челси” машғулотларга киришди, аммо Конте йўқ

“Челси”нинг ЖЧ-2018 да иштирок этмаган футболчилари машғулотларга киришди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Бироқ ўша хабарда Антонио Конте умуман тилга олинмаган ва илова қилинган суратларда ҳам италиялик мутахассис кўриниш бермаган.

Ваҳоланки, Конте ҳамон “Челси” устози саналади. Илгарироқ ОАВда Конте жамоани тарк этиши ва унинг ўрнини “Наполи” собиқ устози Маурицио Сарри эгаллаши айтилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!