"Челси" Пепни олиб келади
Ҳаракат бошланди
«Челси» клуби «Райо Вальекано» таркибида ўйнаётган чап қанот ҳимоячиси Пеп Чаваррияни ўз сафига қўшиб олиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.
Мадрид клуби аввалига 28 ёшли футболчи учун лондонликлар таклиф этган биринчи суммани қабул қилмаган эди.
Шунингдек, «Челси» бу билан тўхтаб қолмади: журналист Себастьен Видал маълумотига кўра, англияликлар янгиланган, юқорироқ таклиф билан яна музокара столига қайтди. Ҳозирча томонлар ўртасидаги мулоқот давом этмоқда.
Transfermarkt портали мутахассислари Пеп Чаварриянинг бозор қийматини 10 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Ўтган мавсумда испаниялик ҳимоячи «Райо Вальекано» сафида барча мусобақалар ҳисобга олинганда 44 та ўйин ўтказди, бир бор гол урди ва учта голли пас муаллифига айланди.

Изоҳлар (0)