"Челси" қадрламаган ҳужумчини икки клуб кутяпти
Ҳужумчи Лиам Делап бу ёзда «Челси» таркибини тарк этиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатига кирди. Ҳозирча у асосий жамоадан алоҳида тартибда машғулот ўтказмоқда. Бу ҳақда The Independent нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, бир қатор Премьер-лига клублари вазиятдан фойдаланишга тайёр. Улар орасида «Ноттингем Форест» ва «Ипсвич» тилга олинмоқда. Лиам Делап аввал ҳам «Ипсвич» сафида тўп сурган ва клуб ҳужумчини қайтаришга жиддий қизиқмоқда. Аввалроқ «Челси» уни 30 миллион фунт эвазига сотган эди.
Ўтган мавсумда Делап чемпионат доирасида фақат битта гол уришга муваффақ бўлди. Жамоага Хаби Алонсо бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг эса унинг ҳужум чизиғидаги имкониятлари янада чекланиб қолди.
23 ёшли футболчи ҳозирча «Челси» ихтиёрида қолмоқда, аммо унинг клубдаги келажаги ҳануз ноаниқлигича қолмоқда.

Фикрлар