Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

«Челси» «Реал»нинг юлдуз ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Abdukarim Atayev
Изоҳлар: 0

«Челси» Энцо Фернандес ўрнига «Реал» ярим ҳимоячиси Эдуарду Камавингани сотиб олишни кўриб чиқмоқда.

«Реал» жамоаси ярим ҳимоячиси Эдуарду Камавинга фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Франция терма жамоаси аъзоси билан «Челси» клуби жиддий қизиқмоқда. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.

Манбага кўра, лондонликлар Камавингани Энцо Фернандес учун эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрмоқда. Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси жамоани тарк этишга яқин турибди.

Аввалроқ Эдуарду Камавингага «Манчестер Юнайтед» томонидан ҳам қизиқиш билдирилгани маълум қилинган эди. «Реал» эса футболчини сотиш вариантини кўриб чиқишга тайёр.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ