“Челси” саккизинчи трансферни ҳал қилди
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, “Челси” мутасаддилари “Райо Вальекано” билан Пеп Чаварриянинг “Стэмфорд Бридж”га ўтиши бўйича келишувга эришган.
“Челси” ёзги трансферлар бозорида юқори фаоллик кўрсатмоқда ва аллақачон саккиз нафар футболчини таркибига қўшиб олди.
Валентин Барко, Жордан Хендерсон, Максанс Лакруа, Марко Палестра, Морган Рожерс ва Дэнни Уэлбек Хаби Алонсо жамоаси таркибини тўлдирди. Жеовани Кенда ҳам расман “Челси” футболчисига айланди. Лондонликлар у билан боғлиқ келишувни “Спортинг” билан ҳали 2025 йил март ойидаёқ тузган эди.
Трансферлар бўйича мутахассис Романонинг сўзларига кўра, энди “Челси” спотт бўлими мутахассислари “Райо Вальекано”нинг 28 ёшли испаниялик чап қанот ҳимоячиси Пеп Чаваррия бўйича келишувни ҳам якунлади.
- Испаниялик чап қанот ҳимоячиси бўйича келишув якунланди: қатъий сумма 19 миллион евро, қўшимча равишда 2 миллион евро бонуслар кўзда тутилган. Энди Чаваррия тиббий кўрикдан ўтиш учун учиб кетади ва шундан сўнг шартномани расман имзолайди, - деб ёзди Фабрицио Романо.

Фикрлар