Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Челси": Шу ўйинчини олмасак бўлмайди!

Алонсо унга ишонади

Лондондаги «Челси» клуби раҳбарияти «Борнмут» ярим ҳимоячиси Алекс Скоттни қўлга киритиш учун жиддий ҳаракат бошламоқчи. Бу ҳақда журналист Жон Кросс хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, қишки трансфер ойнаси очилиши билан «Челси» Скоттни сотиб олиш бўйича қатъий ташаббус кўрсатади. 

Ҳозирча ярим ҳимоячи учун энг эҳтимолий янги манзил сифатида айнан «Стэмфорд Бридж» тилга олинмоқда.

Хабарда таъкидланишича, «синилар» «Борнмут»ни сотувга кўндириш учун жиддий молиявий таклиф тайёрламоқда. Шу билан бирга, Скоттни олиш орқали «Челси» раҳбарияти бош мураббий Хаби Алонсога бўлган ишончини ҳам намойиш этмоқчи.

23 ёшли Алекс Скотт жорий мавсумда турли мусобақалар доирасида еттита ўйинда майдонга тушиб, бир гол урди ва икки голли узатма муаллифига айланди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ