“Челси” супердарвозабонга харидор
Айни пайтда “Челси” дарвозасини қўриқлаётган Эдуар Менди дунёнинг энг кучли посбонларидан ҳисобланади. Захирада ўтирган Кепа Аррисабалага эса энг қиммат голкипер бўлган.
Шунга қарамай, Томас Тухель бошқа қўриқчига эҳтиёж сезмоқда.
El Nacional нашрининг хабар беришича, германиялик мутахассис биринчи рақамни “Барселона”даги ҳамюрти Марк-Андре тер Штегенга тақдим этишни истаяпти.
Тер Штеген 2014 йили Мёнхенгладбахнинг “Боруссия”сидан келганидан бери каталонияликлар сафида 300 дан зиёд учрашувда қатнашди. Лекин келажаги мавҳум бўлиб турибди.
“Барселона” хўжайинлари дарвозани қўриқлаш учун ПСЖдан норози бўлиб юрган Жанлуижи Доннаруммани олиб келишга ҳаракатни бошлаганидан бери Марк-Андре ҳам ўзига янги жамоа қидиришга киришиб кетган. Унинг олдида “Бавария”, “Ньюкасл” каби вариантлар ҳам бор.
Фикрлар