“Челси” танла! 8 нафар топ-мураббий рўйхати берилди
Англия Премьер-лигасида бешинчи ўринда бораётган “Челси” янги йилни янги бош мураббий қидириш билан бошлади. 1 январь куни Энцо Маресканинг истеъфога чиқарилиши кутилмаган ҳол бўлди.
Сабаби натижалар у қадар ёмон эмасди. “Аристократлар” 2025 йилда бу мураббий қўл остида УЕФА Конференциялар лигаси ва ФИФАнинг клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққанди.
Шунга қарамай, клуб ичидаги кескинлик анчадан бери ошиб келаётган эди. Мареска “Аталанта”дан учралган мағлубиятдан кейин жамоа ичида раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватлаш йўқлигини очиқча айтиб, шикоят қилди, “Борнмут” билан 2:2 ҳисобидаги дурангдан сўнг эса мухлислар жамоани ҳуштакбозлик билан кузатиб қўйди.
Ҳозир асосий савол қуйидагича: таркибга раҳбарият доимий равишда аралашиб турадиган жамоада қайси мураббий ишлашга рози бўлади?
GOAL портали асосий номзодлар рейтингини тузди. Улар билан танишинг: Оливер Гласнер (“Кристал Пэлас”), Сеск Фабрегас (“Комо”), Фрэнк Лэмпард (“Ковентри”), Роберто Де Дзерби (“Марсель”), Франческо Фариоли (“Порту”), Киран Маккенна (“Ипсвич”), Андони Ираола (“Борнмут”), Лиам Росеньор (“Страсбур”).
Фикрлар