"Челси" терма жамоа ўйинчиси учун катта сумма тикади
Англия терма жамоаси ва «Кристал Пэлас» ярим ҳимоячиси Адам Уортон қишки трансфер ойнасида Лондоннинг «Челси» клуби учун асосий мақсадлардан бирига айланди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Маълумотларга кўра, «аристократлар» раҳбарияти 22 ёшли футболчини сотиб олиш учун 80 миллион фунт (тахминан 93 миллион евро) сарфлашга тайёр. «Челси» Уортонни ўтган ёздаёқ ўз сафига қўшиб олишни истаган, аммо ўшанда келишув амалга ошмаган эди.
Адам Уортон «Кристал Пэлас» таркибида 2024 йилдан буён тўп сурмоқда.
Ярим ҳимоячининг бозор қиймати тахминан 70 миллион еврога баҳоланмоқда, унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2029 йил июни охиригача мўлжалланган.
Жорий мавсум Англия чемпионати доирасида Уортон тўртта ўйинда майдонга тушди, аммо ҳалигача гол ҳам, голли узатма ҳам қайд этмаган.

Фикрлар