“Челси” устози аламли мағлубият сабабини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Челси” бош мураббийи Лиам Росеньор Англия Премьер-лигасининг 33-турида “Манчестер Юнайтед”дан 0:1 ҳисобида учралган мағлубиятга изоҳ берди.

- Бу оғир ўйин бўлди. Биз хатоларга йўл қўйдик ва яратилган имкониятлардан фойдалана олмадик. Агар шундай қилсангиз ва ўйинларни ютмасангиз, вазиятни имкон қадар тезроқ яхшилаш керак.

Сешанба куни бизда ўйин борлигидан хурсандман, у бизга ўзимизни тиклашга ёрдам беради, Брайтонга бориб, ҳаммасини тўғрилашимиз керак.

Бугун кўп имкониятлар яратдик. Аммо масала уларни яратишда эмас, балки улардан фойдаланишда. Биз тўрт марта устунга тегдик, демак мақсаддан унча узоқ эмасмиз, - деди Росеньор TNT Sports нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!