«Челси» Хаби Алонсо ўрнига Сеск Фабрегасни олиб келмоқчи
«Челси» қониқарсиз натижалар сабаб бош мураббийликка Сеск Фабрегас номзодига жиддий қизиқмоқда.
«Челси» раҳбарияти испаниялик Хаби Алонсо ўрнига янги бош мураббий тайинлаш учун номзодни кўриб чиқмоқда.
Football Insider маълумотига кўра, лондонликлар «Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегасга катта қизиқиш билдирмоқда. У бир вақтлар «Челси»да футболчи сифатида ҳам фаолият юритган. Хаби Алонсо қўл остида жамоанинг сўнгги натижалари қониқарсиз бўлаётгани сабабли клуб раҳбариятининг Фабрегасга қизиқиши тобора ортмоқда. Алонсо жорий йилнинг ёзидан буён «кўклар»ни бошқариб келмоқда.
Бироқ айни пайтда Фабрегас Англияга кўчиб ўтишга унчалик қизиқиш билдирмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо бошчилигидаги «Челси» Англия чемпионати турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳлар (0)