“Челси” Холандни “синдирадиган” гигантни олди

“Челси” ўз академиясига бутун дунёдан истеъдодли ўйинчиларни таклиф қилиши янгилик эмас. Клуб скаутлари Ямайкадан зўр ҳужумчи топиб келди.

“Аристократлар” Ямайканинг “Фойеникс” академиясида тарбияланган Дужуан Ричардс билан келишувга эришди. Унга кўра, бу футболчи 18 ёшгача тўлиши билан Лондон клуби академиясига кўчиб ўтади.

 Ричардс Лондонга келганидан кейин унга бир йил давомида ёшлар жамоасида ўйнаш имконияти берилади ва кейин асосий таркибга жалб қилинади.

17 ёшли ҳужумчининг жисмоний кўрсаткичлари мутахассислар эътиборини тортди. Унинг ьўйича 190 сантиметрни ташкил қилмоқда. Бу борада уни Эрлинг Холандга қиёслашмоқда. Асосан марказий ҳужумчи сифатида тўп тепадиган норвегиялик тўпурардан фарқли равишда Ричардс ҳар икки қанотда ҳам самарали ўйнай олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!