"Челси" яна бир футболчини кетказади
Лондоннинг «Челси» жамоасида тўп суриб келаётган марказий ҳимоячи Тосин Адарабиойо трансфер ойнаси ёпилиши арафасида клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда футбол бўйича инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, «Челси» 28 ёшли футболчи билан хайрлашиш вариантини кўриб чиқмоқда. Романо таъкидлашича, ҳозирда клуб Адарабиойо бўйича бошқа жамоалар билан фаол музокаралар олиб бормоқда.
«Челси» Тосин Адарабиойони 2024 йили «Фулхэм» билан шартномаси тугагач, эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олган эди. Шу вақтгача ҳимоячи жамоа таркибида барча мусобақаларда 70 та ўйинда майдонга тушди, етти бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва бир марта голли узатма муаллифига айланди.
Transfermarkt портали мутахассислари Адарабиойонинг бозор қийматини 16 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар