"Челси" янги мураббий учун уч номзодни кўриб чиқмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лиам Росеньор билан хайрлашган "Челси" жамоага янги бош мураббий излашни бошлади.

"BBC Sport" хабарига кўра, лондонликлар рўйхатида уч мутахассис бор. Улар — "Борнмут" устози Андони Ираола, "Фулхэм" бош мураббийи Марку Силва ҳамда айни пайтда ишсиз бўлган Эдин Терзич.

Манбага кўра, "аристократлар" Росеньор билан қониқарсиз натижалар туфайли йўлларини айирган.

Англия Премьер-лигасининг 33 туридан сўнг “Челси” 48 очко билан жадвалда фақат саккизинчи ўринда бормоқда. Жамоа кейинги мавсум Чемпионлар лигасидан четда қолиш хавфи остида турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!