“Челси” ярим ҳимояни кучайтирадиган футболчини топди
"Челси" ярим чизиғини кучайтириш мақсадида "Ювентус" ярим ҳимоячиси Дуглас Луиснинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Манба маълумотига кўра, лондонликларга футболчи учун курашда "Астон Вилла" рақобат қиляпти. Дуглас айни вақтда ижара асосида "Ноттингем Форест" сафида ҳаракат қилиб келмоқда. "Ўрмончилар" иккинчи даврада хавбекни хизматларидан фойдаланиш ниятида эмас. "Ноттингем" Турин клубига ярим ҳимоячини муддатидан олдин қайтариб юборишни режа қилмоқда.
27 ёшли футболчининг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 25 миллион еврони ташкил этади.
Маълумот учун, Луис жорий мавсум инглиз клуби сафида 14 та учрашувда майдонда ҳаракат қилиб, 1 та голли узатма амалга оширган.



Фикрлар