"Челси" ёш футболчининг келажагини ҳал қилди
«Челси» таркибида тўп суриб келаётган ёш ҳимоячи Жош Ачимпонг жорий ёзда жамоани тарк этмайди.
Журналист Саймон Жонсон маълумотича, Лондон клуби Ачимпонгни ўз академиясининг энг муваффақиятли тарбияланувчиларидан бири, деб ҳисоблайди. Шу боис «Челси» ўз шогирдини сотиш ёки ижарага бериш ниятида эмас. Аксинча, келаётган мавсумда мураббийлар штаби унга кўпроқ ўйин амалиёти беришни режалаштирмоқда.
Жош Ачимпонг «Челси» тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2029 йил 30 июнига қадар амал қилади. Ўтган мавсумда ҳимоячи Лондон жамоаси сафида барча мусобақалар доирасида 30 та ўйин ўтказиб, 2 та гол муаллифига айланди. Transfermarkt портали Ачимпонгнинг бозор қийматини 25 миллион евро атрофида баҳолаган.

Фикрлар