“Челси”га мураббийни Саудиядан чақиришяпти
Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийлик лавозимига Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” жамоасини бошқараётган Маттиас Яйссле номзодини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, лондонликлар 38 ёшли мутахассисни тайинлаш эҳтимоли бўйича аллақачон дастлабки тайёргарлик ишларини амалга оширган.
Яйссле 2023 йил ёзидан бери “Ал-Аҳли” жамоасини бошқариб келмоқда. Саудия клубига тайинланишидан аввал у “РБ Зальцбург” ва “Лиферинг” жамоаларида мураббийлик қилган.
Саудия Арабистони чемпионатининг жорий мавсумида 28 турдан сўнг “Ал-Аҳли” 66 очко жамғариб, ҳозирги вақтда 3-ўринни эгаллаб турибди.
Маттиас Яйссленинг клуб билан шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.

Фикрлар