Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Чемпионлар лигаси: Битта гол "Арсенал" тақдирини ҳал қилди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Ўта қийин ўйин бўлди

Англиянинг «Арсенал» жамоаси сафарда Италия клуби «Наполи» устидан муҳим ғалабага эришди. Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсуми умумий босқичининг биринчи туридаги ушбу баҳс ҳақида Sports.uz хабар берди.

Учрашув Неаполь шаҳридаги «Диего Армандо Марадона» стадионида бўлиб ўтди. Беллашув ягона гол эвазига ҳал бўлди — «Арсенал» 1:0 ҳисобида зафар қучди. Лондонликларга ғалаба келтирган тўпни Мартин Эдегор 76-дақиқада киритди.

Шу тариқа, биринчи турдан сўнг «Арсенал» ўз ҳисобини уч очко билан очди, «Наполи» эса мусобақани мағлубият билан бошлади. Кейинги турда «Арсенал» ўз майдонида Франциянинг «Лилль» клубини қабул қилади, «Наполи» эса сафарда Испаниянинг «Вильярреал» жамоасига қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Чемпионлар Лигасида «Арсенал» финалгача етиб борган, ҳал қилувчи баҳсда эса Франциянинг «ПСЖ» клубига мағлуб бўлган эди (1:1, пенальтилар серияси — 3:4).

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ