Чемпионлар лигаси ўйинлари дам олиш кунларига кўчирилиши мумкин
Ads

УЕФА Чемпионлар лигаси учрашувларини дам олиш кунларига кўчирмоқчи. Бу ҳақда Dugout компанияси раҳбари Эллиот Ричардсон хабар берди.

Унга кўра ташкилот ЕЧЛ ўйинларини дам олиш кунларига кўчирса, Европа миллий чемпионати ўйинлари ҳафта ўртасида ўтказилади. Бу чемпионлар лигаси учрашувлари телетрансляциясининг Осиё ва Америка қитъасида янада кўпроқ томошабин йиғиши мақсадида амалга оширилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ УЕФА президенти Александр Чеферин бу режанинг амалга оширилиши имконсизлигини таъкидлаб ўтган эди.

Маълумот учун, ЕЧЛ ўйинлари айни дамда ҳафта ўртасида бўлиб ўтмоқда.