Чемпионлар лигасидан учиб кетган Хави алам устида “Барселона” юлдузларини ҳайдаяпти

“Барселона” бош мураббийи Хави ўзининг ишончини оқламаган етакчи футболчилар билан хайрлашишга тайёр. Испаниялик мутахассис таркибни ўзи истаган даражада шакллантирмоқчи.

Манбаларнинг хабар беришича, Хави бошчилигидаги мураббийлар штаби дарвозабон Марк-Андре тер Штеген, ҳимоячи Сержино Дест, ярим ҳимоячи Френки де Йонгдан воз кечишга қарор қилган.

Хавига бу ўйинчиларнинг “Бавария”га қарши учрашувдаги ҳаракатлари маъқул келмаган ва улар бош мураббий ишончини буткул йўқотгани айтиляпти.

Жамоа Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан кейин Хави шогирдларига қарата: “Айримларингиз “Барселона”да ўйнаш нима эканини ҳатто ҳис қилмайсизлар!”, дея шогирдларига  қаттиқ танбеҳ берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Javohir Fayziyev
12/12/2021 15:03
Tarkibni butkul yangilash kerak Xavi agar Barselonada uzoq vaqt qolmoqchi boʻlsa