"Дакар-2017": Маррага етган - мақсадга етди!

 
Парагвай, Боливия, Аргентина ҳудудлари бўйлаб ўтказилган энг машҳур ралли-марафон "Дакар - 2017" пойгалари якунланди. Бу йилги мусобақа пилотлар учун ҳақиқий синов вазифасини бажарди. Табиат инжиқликлари билан курашда ғолиб чиққан пойгачиларгина ўз мақсадларига ета олди.

"Дакар-2017" раллиси иштирокчилари жами 12 босқичда ўзаро куч синашади. Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, айрим босқичлар ўтказилмади, маълум масофалар қисқартирилди.

Мотопойгаларда жами 143 нафар пойгачи ғолиблик учун куч синашди. Мусобақа якунларига кўра британиялик Сэм Сандерленд чемпион бўлди.

Квадроцикллар пойгасида 42 та пойгачи трассага чиқди. Мураккаб пойгада илк бор Россия вакили - Сергей Карякин зафар қучди.

Юк машиналари баҳсида элликдан зиёд экипаж қатнашди. Барча босқичлар якунига кўра россиялик Эдуард Николаев бошқарувидаги "КАМАЗ" энг тезкор натижани қайд этди.

90 нафарга яқин иштирокчи беллашган автомобиллар пойгаси ҳам қизғин ўтди. Унда "Мистер Дакар" номини олган Стефан Петрансель ўз "Пежо"сида барча рақобатчиларини ортда қолдирди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!