Даниэль Кормье ҳамюрти Жон Жонсни қўллаб-қувватлади
Икки вазн тоифасида UFC’нинг собиқ чемпиони, ҳозирда Шон-шуҳрат зали аъзоси америкалик Даниэль Кормье оғир вазн тоифасида (120 кг гача) амалдаги UFC чемпиони америкалик Жон Жонсга қўйилган айбловлар ҳақида гапирди. Жонсга ҳужум қилиш ва алоқага тўсқинлик қилиш каби иккита нотўғри айбловлар қўйилган.
“Тўғрисини айтсам, мен буни ҳамма вақт бемаънилик деб ўйлардим. Менимча, Жон Жонс уйда бир неча ичимлик ичиб ўтирганида унга мурожаат қилишган. Биламан, биз ҳаммамиз Жонсни ўтмишдаги муаммолари учун ҳукм қилишга шошляпмиз, лекин ҳақиқат шундаки, агар одам уйда бўлса ва озгина ичимлик ичса, нима бўлади? Бу унинг ҳуқуқидир. Агар наркологлар келса ва у бироз маст ёки ўзида бўлмаса, эҳтимол ўзаро алоқа бошқа ҳолатлардагидек осон кечмаган бўлиши мумкин”, - деди Кормье.
Маълумот учун, Жонс ушбу хатти-ҳаракатлари учун бир йилгача қамоқ жазоси ва 1500 доллар жаримага тортилиши мумкин.
Фикрлар