Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Дансо трансфери барбод бўлди

Суҳроб Холбеков
Изоҳлар: 0

Ҳимоячи тиббий кўрикдан ўта олмади

"Ланс" ҳимоячиси Кевин Дансо фаолиятини "Рома"да давом эттиришга яқин келганди. Аммо футболчи ортга қайтадиган бўлди. Сабаби, у тиббий кўрикдан ўта олмади. 

Фабрицио Романо хабар беришича, трансфер барбод бўлди ва ҳимоячи мавсумни "Ланс"да давом эттиради. Франция клуби эса унинг тиббий кўрикдан ўта олмаганига ишонмаяпти.

Римликлар эндиликда бошқа трансфер устида ишлмоқда. Қишда "Ювентус" таркибига келиб қўшилган португалиялик ҳимоячи Тьяго Жало "Рома"га ўтишга яқин турибди. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ