Дарғазаб мухлислар клубни бузилган газон ўрғич ёки бир қоп попкорнга алмаштириб юбормоқчи

Англиянинг “Ротерхэм Юнайтед” клуби мухлислари жамоанинг кўрсатаётган салбий натижалари сабаб, жамоани eBay интернет-аукциони орқали сотиб юборишга қарор қилди.

Сайтдаги эълон муаллифи клубни 65,9 минг фунтга баҳолаб, ушбу суммага нафақат жамаоа футболчилари балки, жамоа стадионининг ҳам сотиб юборилишини маълум қилган.

Хусусан, эълон муаллифи қуйидагича сўзларни ёзади:

-Жамоа футболчиларида ғалабага бўлган хоҳишнинг ўзи йўқ. Футболчилар жуда катта гонорар олишади ва айни пайтда мухлислар ҳам қийинчилик билан топган пуллари эвазига майдонга ташриф буюришади. Шунингдек, клубни пул ўрнига бузилган газон ўрғич ёки бир қоп попкорнга ҳам алмашишимиз мумкин.

Қайд этиш жоиз,  “Ротерхэм Юнайтед” жорий мавсумда Чемпионшип баҳсларида 25 ўйинда майдонга тушиб, 3 та ғалаба, 4 та дуранг ва 18 та мағлубиятни қайд этган ҳолда мусобақа жадвалининг энг сўнгги поғонасидан мустаҳкам ўрин эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!