Давид Де Хеа - Чемпионлар лигасининг ҳафта футболчиси
Ads

Хабарингиз бор жорий ҳафта УЕФА Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган бир қатор баҳслар бўлиб ўтди.

Ташкилот расмий сайти эса ҳафтанинг энг яхши футболчиси номини аниқлаш учун сўровнома ўтказди. Унга кўра “Севилья”га қарши сафар учрашувида фантастик ўйин намойиш этган ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган “Манчестер Юнайтед” посбони Давид Де Хеа ушбу номга сазовар бўлди. Испаниялик дарвозабонга иштирокчиларнинг 48% ўз овозини берган. Де Хеа бу борада Виллиан (“Челси” 28%), Томас Мюллер (“Бавария” 17%) ҳамда Фред (“Шахтёр” 7%) каби футболчиларни ортда қолдирди.

Маълумот учун, Европа лигасида эса ҳафта футболчиси деб “Лацио” ҳужумчиси Чиро Иммобиле топилган эди.