Давид Силва ЖЧ-2018да кимлар фаворитлигини айтди

Испания терма жамоас ярим ҳимоячиси Давид Силва яқинлашиб келаётган ЖЧ-2018да қайси терма жамоаларнинг имкониятлари юқорироқ эканлиги ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“ЖЧ-2018 фаворитлари? Ҳар галгидек Германия, Бразилия, Франция ва Аргентина. Уларда яхши жамоа шаклланган. Лекин мусобақада кутилмаган сюрпризлар содир бўлиши ҳам мумкин”, - дейди Силва.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси мундиалнинг гуруҳ босқичида Португалия, Эрон ва Марокашга қарши кураш олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!