Даврон Файзиев: Бу йигитлар бутун Ўзбекистон халқининг энг суюкли фарзандларига айланишди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси Россия пойтахти Москва шаҳрида ўтказилган Меҳрибонлик уйлари ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритди. Ушбу воқеликдан сўнг таниқли шарҳловчи “SPORTS.uz ҳафтаси” лойиҳаси эксперти Даврон Файзиев кўрсатувда қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

- Қўшолоқ байрам. Рамазон ойи бошланди. “SPORTS.uz ҳафтаси” кўрсатувининг мухлисларини айём билан қутлаймиз. Мана шу байрамга меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари совға билан етиб келишмоқда. Футбол ишқибозларини ҳам табриклаймиз. Чиройли ғалаба. Бу ўз номи билан жаҳон чемпионити. Мисол учун ҳамюртларимиз у ерда ўзига ўхшаган дунёнинг турли мамлакатларидан келган тенгдошлари билан куч синашишди. Муносиб тарзда зафар қучишди. Бу катта ғалаба. Энди бу йигитлар бутун Ўзбекистон халқининг энг суюкли фарзандларига айланишди. Уларга омад тилаймиз. Бу бошланиши бўлсин. Кейинги фаолиятингизда ҳам юртимиз довруғини дунёга таратишда давом этаверинг. Барчанинг номидан раҳмат деймиз. Футболчиларни бориб иштирок этишига, тайёргарлик кўришига шароит яратиб берганларга, ҳомийлар бор бўлса уларга ҳам миннатдорчилик билдирамиз. Авваллари бундай натижа кузатилмаган. Мана шундай қувончли хабарлар кўпайсин. Миллий терма жамоамизга ҳам бу йутуқлар юқиб, етиб боради деган умиддамиз, - деди Даврон Файзиев.

Кўрсатувнинг тўлиқ кўринишини қуйида томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!