Даврон Файзиев: Энди "Челси"да барча асосий турнирлар ғолиблиги бор

"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионига айланганидан сўнг таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида энди жамоада барча асосий турнирлар ғолиблиги борлиги ҳақида фикр билдирди.

- "Челси" расман дунёнинг энг кучли клубига айланди.

Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида лондонликлар "Палмейрас"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. "Челси"да голларни Лукаку ва Хаверц урди. Клуб коллекциясида бу соврин ҳали йўқ эди, 2012 йилги финал "Коринтианс"га бой берилганди. Энди "Челси"да барча асосий турнирлар ғолиблиги бор. Мухлисларини табриклайман! - деди Даврон Файзиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!