Даврон Файзиев: Ўйин тақдирини битта гол ҳал қилишини олдиндан сезгандим

 

Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Обод" учрашуви (1:0) якунлангач, матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Даврон Файзиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин тақдирини битта гол ҳал қилишини олдиндан сезгандим. Буни футболчиларга ҳам уқтиргандим. Йигитларга битта вазият бўлади, шундан фойдаланиш керак, дея кўрсатма бергандим. Худога шукр, омад биз тарафда бўлди. Уйда деворлар ҳам ёрдам беради, деган гап бор. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши бизга далда бўлди. Сўнгги дақиқагача ҳаракат қилдик. "Обод" жамоаси айниқса, иккинчи бўлимда жиддий қаршилик кўрсатди, - дейди жиззахликлар устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!