Даврон Файзиевнинг "Қўқон-1912"даги тақдири ҳал бўлди!

  • 02 Jan 08:42
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Муваффақиятсиз мавсумдан кейин Суперлигани тарк этган “Қўқон-1912” клубида ўзгаришлар бўлиши табиий. Кеча клуб президенти сифатида ишлаган Григорий Айрапетовнинг кетгани эълон қилинди. Тез орада жамоага янги президент тайинланади.

Tecno

Бундан ташқари, бош мураббий масаласи ҳам мухлисларни қизиқтирмоқда. Sports.uz сайтига маълум бўлишича, про лигада ҳам жамоани Даврон Файзиев бошқаришда давом этади. “Қўқон-1912” тез орада янги мавсум учун тайёргарлигини бошлайди.

Ҳозирга қадар жамоани Иван Йосович, Славко Лукич, Ойбек Рустамов, Шохназар Норбеков ва Қувондиқ Рўзиев расман тарк этишган. Қолаверса, Билолхон Тошмирзаевнинг ижара муддати тугагани сабабли “Турон” клубига қайтиб кетган.

Comments

You must be logged in to commet!