Де Лигтни "Ювентус"да қайси футболчилар ҳайрон қолдиради?

“Ювентус” клуби ҳимоячиси Маттейс де Лигт португалиялик жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

“Роналду – ўз даврининг энг зўр футболчиси ва ўсиб келаётган ёш авлод учун ажойиб намуна.

Мен ҳар доим унинг ўйинига қараб ривожланишга ҳаракат қиламан, чунки у машғулотларда ақлбоварқилмас куч сарфлайди. Шундан сўнг, унинг ёши 35 да эканига шубҳа қила бошлайсиз.

Бизда кучли жамоа шаклланган, унда яхши футболчилар кўп. Энг қувноқлари Жанубий Америкадан. Роналдудан ташқари мени Дибала ва Бентанкур ҳам ҳайрон қолдирди. Уларнинг иккаласида ҳам ажойиб техника бор.

Родригога етарлича баҳо берилмаяпти, уни олдинда порлоқ келажак кутмоқда”, - дейди де Лигт.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!