Де Врейнинг ёзда
Ads

"Лацио" клуби ва Голландия терма жамоаси ҳимоячиси Стефан де Врей мавсум якунлангач римликлар сафини тарк этади. Бу ҳақда клуб спорт директори Игли Таре Mediaset Premium нашрига маълум қилди.

“Лацио” де Врейга шартномани узайтириш борасида қилган таклифларини бекор қилди. Биз унинг профессионал фаолиятидан миннатдормиз. Унинг жамоамизга кўп меҳнати сингди ва биз ҳам унга имкон қадар яхши шароитлар яратиб бердик. Аммо, июнда бизнинг йўлларимиз айрилади”, - дейди Таре.

Айтиш лозимки, “Лацио” 26 ёшли футболчини ўз сафида сақлаб қолиш учун қаттиқ ҳаракат қилди, бироқ футболчини кўндира олмади. Хатто, римликлар де Врейга йиллик 12 млн евро маош таклиф қилишиб, уни жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчисига айлантиришга ҳам тайёр эдилар.