Деле Алли "Тоттенхэм" базасида машғулот ўтказмоқда

"Тоттенхэм"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Деле Алли бугун, 4 март куни, "шпорлар" базасида машғулот ўтказди.

Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, 29 ёшли футболчи янги жамоа излаётган бир пайтда Лондон клуби базасида шуғулланмоқда. Футболчи фаолиятида янги саҳифа очишни истамоқда ва "Тоттенхэм" унга клуб майдонида машқ қилишга рухсат берган.

Аллининг сўнгги клуби "Комо" бўлган эди. У 2025 йил сентябрь ойида жамоани эркин агент сифатида тарк этган.

Ярим ҳимоячи 2015–2022 йиллар давомида "Тоттенхэм Хотспур" сафида тўп сурган. Умуман олганда, Алли Лондон клуби таркибида барча мусобақаларда 269 та ўйинда майдонга тушиб, 67 та гол урган ва 59 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!