Дембеле "Арсенал"га ўтишни истамади

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Усмон Дембеле Лондоннинг “Арсенал” клубидан бўлган таклифни рад этди. Бу ҳақда Express нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “канонирлар” 20 ёшли французни ёзги трансферлар даврида ўз сафига қўшиб олишни режалаштиришган. Бироқ, Дембеле “Барселона”да ўзини кўрсатиш мақсадида ушбу таклифни рад этган.

Маълумот учун, мавсум бошида жиддий жароҳат олиб аксарият учрашувларни ўтказиб юборган Дембеле бу мавсум “Барселона” сафида 11та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!