Денис Истомин бугун Майамида кортга чиқади
АҚШнинг Флорида шатати Майами шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида "Miami open" турнирининг саралаш баҳсларига старт берилди.
"Мастерс" туркумига кирувчи мазкур мусобақанинг саралаш босқичида мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин илк учрашувини барбадослик Дариан Кингга қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан 19:00дан сўнг бошланади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу турнир ғолиби 1,354,010 АҚШ доллари пул мукофоти ва 1000 рейтинг очкоси билан тақдирланади.
Фикрлар