
Денис Истомин финалга чиқди
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Осиё-Тинч океани минтақаси теннисчилари учун Австралия очиқ чемпионатига йўлланма берадиган саралаш баҳсларида иштирок этмоқда.
Денис Истомин ушбу турнирнинг ярим финалида ҳиндистонлик теннисчи плей-оффида Праджнеш Гуннесваран билен куч синашиб, кескин ва муросасиз ўтган ўйинда 6:2, 1:6, 11:9 ҳисобида устун келди.
Иккинчи ярим финалда Жанубий Корея вакили Дак Хи Ли хитойлик теннисчи У Ди устидан 6:2, 5:7, 7:5 ҳисобида зафар қучди.
Энди Денис Истомин ва Дак Хи Ли "Катта Дубулға" туркумидаги биринчи мусобақа - Австралия очиқ чемпионати йўлланмаси учун ўзаро рақобатлашадиган бўлди.
Фикрлар