Денис Лебедев ўз фаолиятини якунлади
Ads

Биринчи оғир вазн тоифасида собиқ WBA ва IBF камарлари сохиби бўлган россиялик боксчи Денис Лебедев 39 ёшида катта спортдаги фаолиятини якунлашни эълон қилди.

Россиялик боксчи профессионал бокс оламига 2001 йил кириб келган эди. Фаолияти мобайнида 32 та ғалабага эришди. Икки бор, мағлубиятга учради. Ғалабаларнинг 23 тасида нокаут қайд эта олганди.

“ Ҳақиқий эркак, эр ва ота сифатида оиламга диққат қилишга, иложи борича яқин одамларимга эътибор қаратишга ҳаракат қиладиган вақт келди”-дея собиқ чемпион мазкур қарорига изох берди.

lebedev_vs