Депай Нидерландия сафида энг кўп гол урган ҳужумчига айланди

  • 7 сентябрь, 21:50
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мемфис Депай Нидерландия миллий терма жамоаси тарихидаги тўпурар ҳужумчига айланди.

"Коринтианс" сафида тўп тепаётган 31 ёшли ҳужумчи ЖЧ-2026 саралаш босқичида Литва билан ўйинда ҳисобни очди. У 11-дақиқада Коди Гакпонинг узатмасидан фойдаланиб гол урди.

Tecno

Бу гол Депай учун Нидерландия терма жамоаси сафидаги 104-ўйинда 51-голи бўлди. У Робин ван Персининг натижасини (102 ўйинда 50 та гол) ортда қолдириб, ўз ватани миллий терма жамоаси тарихида энг кўп гол урган ҳужумчига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!