Деян Ловрен финал олдидан ким ғолиб бўлишини тахмин қилди

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби ва Хорватия терма жамоаси ҳимоячиси Деян Ловрен бугун бўлиб ўтадиган Аргентина - Франция терма жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионати финал учрашувида қайси жамоани фаворит деб ҳисоблашини айтди.

Турнирнинг ярим финалида Аргентина терма жамоасидан мағлуб бўлган (0:3) Ловреннинг фикрича, бўлажак учрашувда французцларда ғалаба қозониш имконияти кўпроқ.

Эслатиб ўтамиз, “уч ранглилар” тўрт йил аввал Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб чиққанди. Ўз навбатида Жанубий Америка жамоаси 1986 йилдан бери жаҳон чемпионлигини қўлга кирита олмаяпти.

“Менимча, Франция фаворит. Аммо улар тўрт йил олдин чемпион бўлишган, келинг, Аргентина уларга қандай қаршилик кўрсатиши мумкинлигини кўрайлик", - деди Ловрен Матч ТВ телеканалига берган интервьюсида.

Аргентина - Франция учрашуви бугун Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!