Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Дибала "Рома"да қолади

Суҳроб Холбеков
Изоҳлар: 0

У Саудия клубининг таклифини рад қилди

"Рома" аъзоси Пауло Дибала фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши кутилаётганди. У "Ал-Қодисия" клубига ўтишга яқин келди, лекин футболчи сўнгги дақиқаларда жамоа таклифини рад қилди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. 

Маълум бўлишича, ҳужумчига 3 йиллик шартнома учун 75 миллион евролик таклиф берилган. Аммо у Италияда қолишга қарор қилди. Аргентиналик форварднинг ўзи ҳам буни расмий саҳифаси орқали эълон қилди. 

Эслатиб ўтамиз, Дибала "Рома"га 2022 йили келиб қўшилди. У ўтган мавсум жамоаси таркибида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та голда иштирок этди. Футболчининг шартномаси 2025 йилгача амал қилади. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ