Диего Годин
Ads

"Атлетико" Мадрид клуби ҳимоячиси Диего Годин мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра жамоанинг ноябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Айтиш лозимки уругвайлик футболчи ўтган ой бор йўғи 1та ўйинда иштирок этди. Аммо, у ўша “Атлетик” Бильбаога (3:2) қарши ўйинда жароҳати билан бўлсада учрашув якунига қадар жамоасига ёрдам берди ва сўнгги дақиқаларда ғалаба голига муаллифлик қилиб, ўйин қаҳрамонига айланди.

Маълумот учун, Годин жорий мавсум “матрасчилар” сафида жами 15та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.