Диего Коста Испания терма жамоаси тарихига кирди
Ads

Испания терма жамоаси форварди Диего Коста кеча Португалияга (3:3) қарши ўтказилган ЖЧ-2018нинг илк баҳсида дулбь қайд этишга эришди.

Эътиборлиси, асли бразилиялик бўлган ҳужумчи “қизил фурия” таркибида жаҳон чемпионатларида гол урган иккинчи маҳаллийлаштирилган футболчига айланди.

Бундан аввал Испания терма жамоаси сафида фақатгина келиб чиқиши марокашлик бўлган Роберто Лопес Уфарте 1982 йилги мундиалда Гондурас дарвозасини ишғол этган эди.

Минбар

Барча блоглар