Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Диего Марадонага нима қилди?

Shahzod
Изоҳлар: 0

Аргетина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Диего Армандо Марадона Колумбиянинг Кали шаҳридаги касалхонага тушиб қолди. У бу ерда тиззасини операция қилдиради, деб хабар бермоқда The Sun.

Хабарда айтилишича, Марадонанинг тиззасидаги оғриқ бир неча ойлардан буён давом этиб келаётган бўлган. Агарда, жарроҳлик амалиёти ўтказишга қарор қилинса, уни Герман Очоа ўтказади. Ушбу малакали жарроҳ илгари ҳам аргентиналик футбол афсонасининг ҳар иккала тиззаласини операция қилган.

Марадона касалхонада 6-8 кун бўлиши айтилмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ