Диего Симеоне келажакда қайси жамоани бошқаришини айтди
Ads

Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне келажакда "Интер"ни бошқаришга қарши эмаслигини айтиб ўтди.

“Мен ўз ишимга хотиржамлик билан ёндашаман. “Атлетико” билан шартномам якунланишига яна бир йил бор. Айни дамда эса бу ерда ҳаммаси аъло даражада кетяпти.

Бундан аввал ҳам “Интер”га қайтишим мумкинлиги ҳақида айтганман. Бир кун келиб эса бу албатта содир бўлади”, - дейди аргентиналик мутахассис.

Маълумот учун, Симеоне “Интер” сафида 1997-1999 йилларда тўп сурган ва 84та ўйинда иштирок этган.