"Динамо" назорат ўйинида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Суперлига янги мавсумига тайёргарлик доирасида "Динамо" Тошкентда "Локомотив" ёшлари билан назорат учрашуви ўтказди.

Ўйинда ҳимоячи Душан Мийич ҳисобни очган бўлса, 2-бўлимда кўрикда бўлган камерунлик яримҳимоячи Эммануэл фарқни иккитага етказди – 2:0.

Кўп ўтмай, Нарх кучли зарбаси билан тўққизликни нишонга олган бўлса, 4-голга Анвар Ҳожимирзаев муаллифлик қилди – 4:0.

Навбатдаги баҳс ҳам бугун соат 15:00да "Олимпия"га қарши ўтказилади.

Голлар: Душан Мийич 21, Эммануэл 53, Францис Нарх 60, Анвар Ҳожимирзаев 76.
"Динамо": Фарҳод Раҳматов, Душан Мийич, Антон Толордава, Салим Мустафоев, Улуғбек Абдуллаев, Дилшод Раҳматуллаев, Абубакр Муйдинов, Дамир Темиров, Эммануэл, Ҳумоюнмирзо Эминов, Ягр.
Захирадан майдонга тушганлар: Равшан Ягудин, Акбар Исматуллаев, Анвар Файзуллаев, Камрон Нажафалиев, Жавлон Маликов, Францис Нарх, Анвар Ҳожимирзаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!