"Динамо" ўртоқлик ўйинида "Хоразм"ни енгди

CHERY AUTO

Бугун, 12 январ куни «Динамо» жамоаси Тошкентда «Хоразм»га қарши назорат баҳсини ўтказди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Tecno

Учрашувнинг биринчи бўлимида Азизбек Амоновнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди, жамоалар танаффусга дуранг ҳисоб билан чиқишди – 0:0.

Иккинчи бўлимда эса Вадим Абрамов бошқа таркибни синаб кўрди ва 50-дақиқада кўрикда бўлган болгариялик 24 ёшли вингер Гиорги Бабалиевнинг узатмасидан кейин Миржаҳон Мираҳмадов ҳисобни очди – 1:0. 

57-дақиқада эса Бабалиевнинг ўзи кучли зарбаси билан чиройли голга муаллифлик қилди – 2:0.

84-дақиқага келиб, урганчликлар Данила Ежовнинг голи билан ҳисобни қисқартиришди – 2:1.

90-дақиқада эса Бабалиев бошлаган ҳужумдан кейин Мираҳмадовнинг дарвозага бош билан йўллаган зарбаси тўсинга тегди, қайтган тўпни Халилов дарвозага йўллади – 3:1

«Динамо» - «Хоразм» - 3:1
Голлар: Миржаҳон Мираҳмадов 50, Гиорги Бабалиев 56, Хислат Халилов 90 – Данила Ежов 84.
«Динамо»: Равшанбек Ягудин, Улуғбек Абдуллаев, Жалолиддин Жумабоев, Жаҳонгир Ўрозов, Санжар Қодирқулов, Драмане Салоу, Нурулло Тўхтасинов, Расул Йўлдошев, Азизбек Амонов, Анваржон Ҳожимирзаев, Улуғбек Ҳошимов.
2-бўлимдаги таркиб: Эдем Неманов, Артём Колобов, Жалолиддин Жумабоев (Санжар Қодирқулов, 76), Мақсудхўжа Аълохўжаев, Гиорги Бабалиев, Фозил Зокиров, Ойбек Ҳамроқулов, Хислат Халилов, Фирдавс Абдураҳмонов (Абдулаҳад Ҳошимов, 70), Беҳрузбек Облоқулов, Миржаҳон Мираҳмадов.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!