"Динамо" Самарқандда тайёргарликни бошлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

30 июндан 11 июлга қадар Қирғизистонда ўқув-машғулот йиғини ўтказган «Динамо» жамоаси бугун, 13 июлдан сўнгги тайёргарлик жараёнини Самарқандда бошлади.

Вадим Абрамов бош мураббийлигидаги жамоа бугундан Суперлига 12-тури доирасидаги «Қизилқум»га қарши ўйинга сўнгги тайёргарликка киришади. Самарқандликлар тўлиқ таркибда йиғилади ва бугунги машғулот жараёни Чархин қўрғонидаги «Динамо» футбол мактаби майдонида ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» 18 июл куни Навоийда «Қизилқум» меҳмони бўлади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!