«Динамо»нинг U-17 жамоаси Япония клубига ютқазди

Бугун Самарқандда Япониянинг Яманаси префектураси Кофу шаҳрининг “Ванфоре Кофу” ва Самарқанднинг “Динамо” клуби ўсмир-ёшлар жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Кутилганидек ўйин юқори даражада ташкил этилди. Ўйиндан олдин минглаб мухлислар қаршисида Самарқанд шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов ва «Динамо» клуби раҳбарлари Япониядан келган делегация раҳбарларига ҳурмат кўрсатиб, миллий либосларимизни совға қилишди.

Ўйин шиддатли бошланиб, «Динамо» академияси тарбияланувчилари дастлабки таймдаёқ ҳисобни 2:0 га етказди.

Иккинчи бўлимда эса меҳмонлар ҳужумкор тўп суриб, дастлаб мувозанатни тиклашди. Кейин эса қарши ҳужумларда ғалабани илиб кетишди, 2:4.

Дўстона тарзда кечган ўйиндан кейин Япония клуби аъзолари мезбонлик учун миннатдорчилик билдириб, японча таъзим билан ҳурмат кўрсатишди.

3 апрель (чоршанба)

Ўртоқлик учрашуви.

Самарқанд, 8 800 томошабин.

«Динамо» (U-17) - "Ванфоре Кофу" (Япония) - 2:4

Голлар: Диёр Бозоров 14, Авазбек Отахонов 42 - Йошида 66, Хоно 68, Накамура 78, 87.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!